АҚШнинг Чикаго шаҳрида истиқомат қилувчи ўзбек диаспорасида ўзига хос анъана шаклланиб қолди. Айтилишича, у мусулмон анъаналари билан бир қаторда ўзбек ўзлигини сақлаб қолишга ҳам маълум ёрдам беради.

Ийд ал-Фитр ва Ийд ал-Адҳа ҳайитларида, шунингдек, Наврўз байрами арафасида Чикагога Ҳожи Бобо келиб, болаларга совғалар улашади.
Концептуал жиҳатдан бу Қор Бобога ўхшаш образдир. Лекин у, Қор Бободан фарқли ўлароқ, йилига 3 маротаба, шимолдан эмас, жанубдан – Арабистон ярим оролидан келади, совғалар беради ҳамда болаларнинг ўз тили ва маданиятини унутмаслиги учун маълум топшириқлар беради.

Ҳожи Бобо болажонларга берадиган саволларнинг айримлари қуйидагилардир:
Ўзбекистон президентининг исми нима?
Ўзбекистонда нечта вилоят бор?
Алишер Навоий ким?
Пайғамбаримиз ким?
Исломнинг асосий китоби қайси?
Ушбу анъана чикаголик ўзбеклар ҳаётига шу қадар ўрнашиб қолганки, болалар ҳар йили тилга олинган байрамларда Ҳожи Бобони интиқ бўлиб кутишади.