Чимкентда Daewoo Nexia русумли автомобиль, тротуар ва газондан “учиб” ўтиб, оёқ кийим дўконига кириб кетди. Воқеа 5 октябрь куни содир бўлди.
Бутик ер ости қаватида жойлашган. Машина унинг деразаларини синдирди, ичкаридаги жиҳозларга ҳам зиён келтирди.

Машина ичида ҳайдовчи бўлмагани аниқланди. Унинг 44 ёшли хўжайини машинани йўл четига қўйиб, дўконга кириб кетганини маълум қилди. Унинг чўнтагидаги пульт босилиб кетиши оқибатида машина автоматик тарзда ўт олган.
Воқеада ҳеч кимга зиён етмади.