Дубай камбағалликка қарши курашга 1 млрд дирҳам ажратади

Жаҳон 06 Октябрь 2015 1782

Дубайда камбағалликка қарши курашиш фонди иш бошлади. Фонд маблағи 1 млрд дирҳам ($ 272 млн.га яқин)ни ташкил этади, деб хабар берди Muxlis.uz портали. Ташкилотнинг асосий мақсади— ишсизликка қарши курашиш ва минтақаларда таълим даражасини ошириш.
Дубай амири Муҳаммад Бин Рашид ал-Мақтум бошчилигидаги мазкур фонд 28 та инсонпарварлик ташкилотини бирлаштириб, 1400 дастурни амалга оширмоқчи. Бу маблағлар дунёнинг 116 та мамлакатига йўналтирилиши кўзда тутилган.
Маълумотларга кўра, Фонд 4 та йўналишни ўз ичига олган: таълимни оммалаштириш, камбағалликка қарши курашиш, бирлашмаларни қўллаб-қувватлаш ва инновацияларни ривожлантириш.
Шунингдек, Фонд ҳомийлигида 20 млн нафар болалар саводхонлиги учун 10 млн дона китоб чоп этилади. Таълим соҳасидаги лойиҳалар учун 1,5 млрд дирҳам маблағ ажратилса, минтақалардаги сув ресурслари қидирувига 500 млн йўналтирилади. “Бағрикенглик маданиятини қўллаб-қувватлаш” йўналишига эса Фонд томонидан 600 млн дирҳамдан ортиқ маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 63901 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36335 Lifestyle
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 34 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 385 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 2217 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Маҳаллий давлат ҳокимликлари юридик хизматига таклиф этади
Кўпроқ янгиликлар