Европа Иттифоқи ва ХХР ҳамкорликда бешинчи авлод мобил алоқаси тизимини яратиш ҳақидаги шартномани имзолашди. Хитой бу лойиҳага 315 млрд евро ажратади.

Келишув 28 сентябрь куни иқтисодиёт ва савдо диалоги бўйича йиғилиш якунларига кўра имзоланди. Уни Хитой саноат ва ахборот технологиялари вазири Мао Вэй ҳамда ЕИ рақамли иқтисодиёт ва жамият комиссари Гюнтер Оттингер имзолашди.

Янги тармоқни яратиш бўйича ҳаракатлар режаси шу йил охирига қадар тузилиши айтилмоқда.