Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Сурия президенти Башар Асадни "терроризмга ҳомийлик қилиш"да айблаб чиқди. Бу ҳақда "Интерфакс" хабар берган.

"Тушиниш керакки, муҳожирлар муаммоси Суриядаги уруш туфайли. У ердаги терроризмга эса Башар Асаднинг ўзи ҳомийлик қилади", дейди Эрдўған Европа Кенгаши раҳбари Дональд Туск билан учрашувидан кейин.

Унинг сўзларига кўра, Европада юзага келган миграцион инқирозни бартараф этиш учун терроризмга қарши махсус гуруҳлар тузиш ва уларни қуроллантириш керак бўлади.

Бироз олдинроқ, Эрдўғон Евроиттифоқ келажагини Туркиясиз тасаввур эта олмаслигини айтиб ўтганди.