Эрдўған: Россия Туркия қиёфасида дўстини йўқотиши мумкин

Жаҳон 06 Октябрь 2015 4949

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Суриядаги вазият туфайли Россия билан муносабатлар дўстлик доирасидан чиқиб кетиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

“Бизнинг Россия билан муносабатларимиз яхшилигини барча билади. Агар Россия Туркиядан дўстини йўқотса, кўп нарса йўқотган бўлади, ва Москва буни ёдда тутиши лозим”, - деди Эрдўған.

Шунингдек, у Россия томонидан Туркия ҳаво чегараларининг бузилиши НАТО мантфаатларига зид келаётганини таъкидлади.

Кўпроқ янгиликлар