Volkswagen автоконцерни раҳбарияти томонидан экологик тестлар маълумотларини сохталаштирилиши билан боғлиқ можаролар Европа Иттифоқидаги 8 млн дона атрофидаги автомобилни қамраб олди. Бу ҳақда Deutsche Welle компания вакили маълумотига асосланиб хабар берди.

Унинг айтишича, ҳажми 1,2 литр бўлган двигателларга ҳам чиқаётган зарарли моддаларнинг ҳақиқий миқдорини камайтириб кўрсатувчи дастурий таъминот жойлаштирилган.

Handelsblatt нашрининг қайд этишича, Volkswagen автоконцерн заводлари жойлашган ҳудудлардан сайланган Бундестаг депутатларига хатлар тарқатган. Мазкур мактубларда автоконцерн раҳбарияти “бир гуруҳ шахсларнинг нолойиқ хатти-ҳаракати” учун сиёсатчилар олдида узр сўраган ва немис ҳамда америкалик юристлар кўмагида синчковлик билан тергов олиб боришга ваъда берган.

Хабар қилинишича, Volkswagen атрофидаги можаролар бутун дунёдаги 11 млн донага яқин дизель ёнилғиси билан ҳаракатланувчи автомобиллар учун дахлдор.