Европа матбуоти Россиянинг Суриядаги операцияси ҳақида

Жаҳон 06 Октябрь 2015 10319

Европа матбуотида Россиянинг Сурияда бошлаган ҳарбий ҳаракатлари қизғин муҳокама қилинмоқда. Айрим журналистларнинг таъкидлашича, европалик сиёсатчилар бундай кутилмаган ишдан саросимага тушиб қолишган. Foreign Policy нашри Россиянинг бундай ҳаракатлари фонида АҚШнинг дадил қадам ташламаётганидан норозилик билдирган.

Европа газеталарининг умумий хулосалари шундан иборатки, Владимир Путинга берилган салбий баҳоларга қарамай, унинг ЕИ сиёсатчилари орасида бўлиниш юзага келтирган ва АҚШ бошчилигидаги коалицияни қийин вазиятга тушириб қўйгани тан олинмоқда.
Владимир Путин БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишидаёқ террорчиларга қарши ҳаракатларни жадаллаштиришини айтиб ўтганига қарамай, 30 сентябрь куни Россия ҳаво кучлари Хомс, Хама ва Латақияда биринчи зарбаларни бериши кўпчилик учун кутилмаган ҳолат бўлди.

Европалик журналистларнинг фикрича, “террорчилар” деганда Россия етакчиси нафақат ИШИД ва “Жабҳат ан-Нусра”ни, балки Озод Сурия армиясини ҳам назарда тутган. Ҳарақалай, матбуотда Россия авиацияси мухолиф кучларнинг позицияларини ҳам ўққа тутилаётгани хабар қилинмоқда.
Россиянинг хатти-ҳаракатлари турлича мотивлар билан тушунтирилмоқда: Яқин Шарқдаги миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, Асадни қўллаб-қувватлаш, ихтилофдаги воситачиликка даъвогарлик, мамлакат ичидаги вазиятни ҳарбий авантюра билан мустаҳкамлаш.

Аммо таҳлилчилар бошқа жиҳатга ҳам эътибор қаратмоқда, бу ҳам бўлса расмий Москванинг Европада куч тўплаб, у ерда ўзига хос “иккинчи фронт” очишга ҳаракат қилишидир.
Европада совуқ урушдан сўнг шаклланган хавфсизлик архитектурасининг йўқ қилиниши Россиянинг бу жабҳадаги асосий стратегик мақсади сифатида баҳоланмоқда, негаки ЕИ ва НАТО билан бирлаштирилган Европа Россия учун жиддий хавф туғдириши мумкин. Бу йўлда Россия минтақадаги турли миллатчи ва евроскептик партияларни қўллаб-қувватламоқда.

Охирги ойларда Европа Сурия инқирозининг оқибатларини яққол сезмоқда. Юз минглаб қочқинларнинг қитъага кириб келиши Европа давлатларига улкан ноқулайликлар туғдирмоқда. Бу жамоатчиликнинг ҳукуматга босим ўтказишига олиб келмоқда. Одамлар Сурия инқирозининг тезроқ ҳал қилинишини талаб қилмоқда. Франция ва Буюк Британияда ИШИДга қарши курашга фаолроқ қўшилиш ва ҳатто Сурияда ер усти операциясини ўтказиш ғоясини ёқлаб чиқаётган одамлар сони кўпаймоқда.

Россиянинг қатъий ҳаракатлари туфайли бундай кайфиятлар янада авж олмоқда.
Таъкидланишича, илгари Башар Асаднинг кетишини қатъий талаб қилган Европа етакчилари эндиликда унинг ўтиш жараёнида иштирок этиши мумкинлигини тан олмоқда.
Бир гуруҳ таҳлилчиларнинг фикрича, агар Россия Суриядаги исённи бостириб, вазиятни тинчлантира олса, бу билан у АҚШнинг жаҳон етакчилиги борасидаги ўрнини шубҳа остига қўяди.
“Россия ёки Эрон бўлганимда, худди шундай ҳаракат қилар эдим”, - деган хулоса берди Foreign Policy нашрига европалик дипломатлардан бири.

Элдор Асанов тайёрлади

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28195 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15035 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56132 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1031 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 922 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3304 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 913 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1145 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 1510 Спорт
Кўпроқ янгиликлар