Физика бўйича 2015 йилги Нобель мукофоти совриндорлари нейтрино осцилляциясини очган Такааки Кажита ва Артур МакДональд бўлишди.

Мукофот уларга “нейтрино ўз моҳиятини ўзгартириши мумкинлигини кўрсатадиган тажрибаларга қўшган ҳиссаси учун” берилди.

“Кашфиёт модданинг ички механизмлари ҳақидаги тасаввурларимизни ўзгартириб юборди ва коинот ҳақидаги тасаввурларимизда етакчи ўрин эгаллаши мумкин”, - деб таъкидланди хабарномада. Янги минг йиллик арафасида Такааки Японияда детекторда атмосфера нейтринолари бир ҳолатдан иккинчисига кўчишини кашф қилди.

МакДональд бошчилигида канадалик тадқиқотчилар гуруҳи эса Қуёшдан келаётган нейтрино Ерга келиш чоғида йўқ бўлиб кетмаслигини кўрсатиб бера олди. Улар турли шаклларда Седберидаги обсерваторияда тутиб қолинади.