Германияда Зосберг муниципалитети (Рейнланд-Пфальц ери) яқинида мамлакатдаги энг узун осма канат кўприк очилди. T Online нашрининг маълум қилишича, унинг узунлиги 365 метрни ташкил қилади.

90 метр баландликда жойлашган кўприк Саар-Хунсрюк табиий боғи ҳудудидан ўтган, ўрмон билан қопланган Мозель дарёси водийси устидан ўтади. Бундай кўприкни қуриш ғояси маҳаллий ҳокимиятга тегишли бўлиб, улар шу йўл билан ҳудудга сайёҳларни жалб қилишмоқчи бўлишган.

Кўприкни қуриш билан швейцар қурилиш компанияси шуғулланган. Қайд этилишича, кўприкнинг нархи 1,1 млн еврони ташкил қилган ва уни қуриш учун 130 кун кетган.

The Daily Mail нашрининг маълум қилишича, маҳаллий ҳокимият кўприк ҳар йили 170 минг сайёҳни жалб қилишига умид билдирмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, улардан 50 мингга яқини бир кундан кўпроққа ташриф буюриб, яқин орадаги меҳмонхоналарда жойлашади ва бу маҳаллий бюджетни ҳар йили қўшимча 2,5 млн еврога тўлдиришга имкон беради.
Жорий йилда аввалроқ Саар-Хунсрюкда 190 км лик йўловчи йўли очилган эди.

Дунёдаги энг узун осма канат кўприги 2014 йилда Тиролда (Австрия) фойдаланишга топширилган. Унинг узунлиги 405 метрни ташкил қилади.