Германияда жойлаштирилган ироқлик қочқинлар оиласи ўзининг янги туғилган қизига Германия канцлери Ангела Меркелга миннатдорчилик изҳори сифатида Ангела деб исм берди, деб хабар бермоқда Die Welt нашри.

Қизалоқ Ганноверда дунёга келди. Унинг бўйича 47 см ни, вазни 2,5 кг ни ташкил қилди.

Қиз туғилишидан 18 кун аввал ушбу оила Боғдоддан Туркия, Греция ва Австрия орқали Германияга келган.