Германиянинг Зальфельд шаҳридаги муҳожирлар учун бошпанада келиб чиққан ёнғин туфайли бир киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда MDR портали маҳаллий полиция маълумотларига асосланган ҳолда.

Қайд этилишича, ўт ўчириш хизмати ходимлари ёнғин ўчирилганидан сўнг 29 ёшли эркак жасадини топишган. Ҳалок бўлган кишининг шахси аниқлаштирилмоқда.

Ўт ўчирувчилар ҳодиса жойидаги ёнғин хавсизлиги тизими ишга тушиб, бу ерда яшовчилар эвакуация қилинаётганда етиб келишди. Айни пайтда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Бундан аввалроқ эса Германиянинг Фриман шаҳридаги қочқинлар бошпанасида ҳам ёнғин келиб чиққан эди.