Google Ўзбекистонда!

Технология 06 Октябрь 2015 7170

2015 йилининг 5 октябрь куни Тошкентда АҚШнинг Google корпорацияси ишлаб чиқарган янги Android One смартфонининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирнинг фахрий меҳмонлари янги смартфоннинг ўзига хосликлари, унинг махсус имкониятлари ва устунликлари ҳақида гапириб беришди. Мутахассислар делегация таркибига Google Android One лойиҳаси раҳбари Фиона Ли General Mobile компанияси президенти Сабоҳиддин Яман, сотиш бўйича раҳбари Музаффар Голжу, бош муҳандис Беркай Килик, маркетинг бўлими раҳбари Шавкат Карадаи ва бошқалар кирди.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йил августида АҚШнинг Google корпорацияси ташаббуси билан General Mobile компанияси ва ХК МЧЖ GGL ўртасида Тошкентда Android One смартфонларини ишлаб чиқариш бўйича келишув имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, ХК МЧЖ GGL Artel маркаси остида Perfect 1 ва Sentinel X смартфонларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхонадир.

Тақдимот моҳияти

Тадбирда асосий урғу Android One смартфонининг тақдимотига берилди. Уни General Mobile компанияси президенти Сабоҳиддин тақдим этди. Унинг таъкидлашича, Android One смартфони Google компаниясининг муваффақиятли, қулай ва замоонавий функционалга эга ишланмасидир. Телефоннинг иккита асосий устунлиги бор: биринчидан, унда Google қуроллари ва воситаларининг максимал миқдори бор, иккинчидан, ускуна Android версияси автоматик тарзда янгилайди.
“Android One кўплаб функциялар ва қулайликларга эгадир. Чиройли дизайннинг замонавий технологиялари билан уйғунлиги смартфонни кундалик ҳаётдаги ўзгармас ёрдамчига айлантиради. Android One мобил телефонлари бутун Ўзбекистонда сотилади, шу жумладан, вилоятларда ҳам, гаджетнинг нархи ҳам арзон бўлади”, деди Сабоҳиддин Яман.
Тақдимот доирасида меҳмонлар Google phone’ни синовдан ўтказиш ҳамда компания вакилларига ўзларини қизиқтирган саволларни бериш имкониятига эга бўлдилар. Таъкидлаш жоизки, Android One тақдимоти жамоатчилик қизиқишини уйғотди ҳамда нетворкинг ва норасмий мулоқот учун ажойиб майдонга айланди.

Android One’нинг техник кўрсаткичлари

Янги ускунанинг асосида 64 битли, тўртта ARM Cortex A53 ядролари ва Adreno 306 Qualcomm график контроллерига эга Snapdragon 410 процессори ётади. Оператив хотира ҳажми 2 Гб, флеш-модуль ҳажми — 16 Гб. Смартфон Android 5.1.1 Lollipop операцион дастурида ишлайди, таъминотнинг икки йил давомида янгиланиб борилиш кафолатланади, шунингдек, LTE авлоди мобил тармоқларидага ишни қўллаб-қувватлайди.
Аппарат 5 дюймли сенсорли 1280х720 ечимли дисплейга эга бўлди. Смартфон экрани Gorilla Glass 4 ойнаси билан зарар кўришдан ҳимояланган. Ускунанинг фронтал қисмида видеоқўнғироқлар ва селфи учун 5 мегапикселли камера ўрнатилган; асосий камеранинг ҳажми 13 мегапикселни ташкил қилади.

Ҳамкорлик истиқболлари

Google Ўзбекистон бозорини тез суръатларда ривожланаётган ва хорижий инвестициялар учун қулай бозор сифатида танлади. Нафақат Artel’нинг кўп йиллик тажрибасини, балки унинг жаҳон технологик стандартларга мослиги ҳамда мукаммал менежментини инобатга олган ҳолда Google у билан яқиндан ҳамкорлик қилиш Ўзбекистондаги режаларни амалга оширишда устувор йўналиш эканлигини белгилади.

Реклама хақуқи асосида.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16918 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69189 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37526 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6808 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2586 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3256 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 3029 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар