Мамлакат ҳукумати Гватемаладаги кўчки қурбонлари сони 149 нафарга етгани ҳақида маълум қилди. Аммо ҳалигача минглаб тоннали қум ва тупроқ аралашмали қўчки остида қолган муниципалитете Санта-Катарина-Пинула муниципалитетининг 300 нафар аҳолиси тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Табий ҳалокат сабаб Марказий Америка парламенти душанба куни уч кунлик мотам эълон қилди.
Фалокат жойида 250 профессионал қутқарувчи иш олиб бораётган бўлиб, улар 125 кишилик иккита гуруҳга бўлиниб ишлашмоқда. Ўналб техника воситалари ҳам уларга ёрдам учун жўнатилган. Алоқа вазири Виктор Корадо тирик қолганлардан умид узилмаганлигини билдирмоқда.

Қутқарувчилар 3,2 минг куб метр ерни тозалашга муваффақ бўлишди. Улар яна ерни яна 40 баравар кўп тозалашларига тўғри келади. Олиб борилган ишлар натижасида черков жойлашган жой топилган. Маълум бўлишича, фалокат вақтида унинг ичида 40 нафарга яқин одам бўлган.