Ироқнинг турли туманларида бир қатор автомобиллар портлатилиши оқибатида жами 56 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Энг жиддий портлатиш мамлакат шарқидаги Диёла вилоятида содир этилган. Теракт оқибатида камида 32 киши ҳалок бўлган, яна 58 киши яраланган. Теракт гавжум кўчалардан бирида содир этилган.

Ироқнинг жанубидаги Басра вилоятида ҳам шунга ўхшаш теракт оқибатида 10 киши ҳалок бўлган, 25 киши яраланган.

Боғдоднинг чеккасидаги терактда 14 киши ҳалок бўлган, 25 киши яраланган.