5 октябрь куни Ироқ шарқида жойлашган Дияла вилоятидаги Халис шаҳрида содир этилган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 40 нафардан ортиқни ташкил этди. Бу портлаш туфайли камида 50 киши оғир жароҳатлар олган.

Яна бир портлаш мамлакат жануби-шарқидаги Басра вилоятининг Эз-Зубайр шаҳрида юз бериб, асосан шиалар яшайдиган бу ҳудудда портлаш туфайли камида 10 киши ҳалок бўлди.

Душанба куни кечаси Бағдодда ҳам теракт содир этилди ва автомобилга ўрнатилган портловчи қурилмаларнинг ҳаракатга келтирилиши оқибатида 13 киши ҳалок бўлган.

Бу терактлар учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.

БМТнинг Ироқдаги миссияси вакилининг маълумотларига кўра, сентябрь ойининг ўзидаёқ Ироқда 700 нафардан ортиқ тинч аҳоли вакили терактлар қурбонига айланган. Яна 1200 нафардан ортиқроқ киши терактлар туфайли жароҳат олиб, ногирон бўлган.