ИШИД террорчилари Суриянинг Хомс вилоятидаги қадимий Пальмира шаҳрида жойлашган Рим амфитеатрини миналаштирди, дея хабар бермоқда РИА “Новости”.

“Ушба хабар тўғри. Бизга бу ҳақда Пальмирадаги биз ишонадиган бир қанча фуқаролар маълум қилишди. ИШИД... амфитеатрни миналаштирди. Улар Сурия кучлари тарихий ёдгорликларга қарата ўт оча олмаслигини билишади. Агарда ҳужум ёки таҳдид туғилса, улар қолган ёдгорликларни ҳам миналаштиришни давом эттиришади. Ушбу ҳаракатлар ноинсонийлик ва маданиятсизликдир”, - деди Сурия Маданият вазири ўринбосари Али аль-Қайим.

Аввалроқ Суриянинг Пальмира шаҳридаги антик даврга оид обидалардан яна бири бўлмиш Триумфал арк ИШИД жангарилари томонидан портлатиб юборилган эди. Қайд этиш керакки, милоддан аввалги II асрга мансуб арк шу давргача тарих силсилаларига дош бериб, ўзининг 20 метрлик баландлигини сақлаб келганди.