Калифорния губернатори эвтаназияга рухсат бериш бўйича қонунни имзолади

Жамият 06 Октябрь 2015 1361

АҚШнинг Калифорния штатида эвтаназия – даволаб бўлмас касалликдан азият чекувчи оғир беморнинг ҳаётини тўхтатиш амалиётига қонунан рухсат берилди.

Штат губернатори Жерри Браун шу бўйича қонун лойиҳасини имзолади. Шу тариқа Калифорния АҚШда эвтаназияга қонун билан рухсат берилган 5-штатга айланди. Бунгача Монтана, Нью-Мехико, Орегон, Вермонт ва Вашингтон штатларида ҳам эвтаназияга қонун орқали рухсат берилганди.

Бу амалиёт шунингдек, Бельгия, Голландия ва Швейцарияда қонунийлаштирилган.

Калифорнияда қабул қилинган қонунга кўра, беморни даволаётган шифокорлардан 2 нафари беморнинг умри тугашига кўпи билан 6 ой қолгани ҳақида хулоса қилиши эвазига эвтаназияга рухсат берилади.

Кўпроқ янгиликлар