Италиялик футбол мутахассиси Фабио Капелло ҳозирги пайтда Европадаги энг кучли бўлиб турган клублар борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Атлетико» ҳали ўтган йилги савиясига чиққани йўқ. Жамоада ўзгаришлар кўп бўлди. Вақт керак. Уларга февраль-март ойларида баҳо бериш мумкин.

«Бавария», аксинча, жароҳатдан соғайган футболчилар ҳисобига анча кучайди. Лекин ҳамон уларнинг ҳимоя чизиғида муаммолар бор. Лекин улар «Реал» ва «Барселона» билан бир қаторда Европанинг энг кучли 3та клуби сафига киришади.

Танлаш керак бўлса, мен ҳам "Реал"ни тилга олган бўлардим. Бу энг ишончли жамоа. «Бавария» ва «Барселона» ҳозирда алоҳида футболчиларга ҳаддан ташқари боғланган», – дейди Капелло Паоло Ди Канио муаллифлигидаги House of Football кўрсатувида.