KUN.UZ дайжести: 5 октябрда рўй берган энг асосий янгиликлар

Жамият 06 Октябрь 2015 4514

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 5 октябрь куни рўй берган энг асосий хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Туркманистон президенти Ўзбекистонга 7-8 октябрь кунлари расмий ташриф уюштиради>>

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов кейинги ҳафтада Ўзбекистонга расмий ташриф уюштиради

ОАВ Суриядан уч минг жангари қочиб кетгани ҳақида хабар қилди>>

ИШИД, “Жабҳат ан-Нусра” ва “Жайш ал-Ярмуқ” гуруҳларининг уч мингдан зиёд жангарилари президент Башар Асад ва Россия авиацияси зарбалари натижасида Суриядан Иордания ҳудудига қочиб ўтди

Тошкентда ШҲТ саммити арафасида Hyatt Regency меҳмонхонаси фойдаланишга топширилади>>

Тошкентда бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити арафасида халқаро тоифадаги Hyatt Regency меҳмонхонаси фойдаланишга топширилади

Обама: жаҳон савдоси қоидаларини фақатгина АҚШ ўрнатади, бошқа давлатлар эмас>>

АҚШ президенти Барака Обама 5 октябрда Транс-Тинч океани савдо ҳамкорлиги ҳақида 12 томонлама келишув тузилгани тасдиқлади ва шу муносабат билан жаҳон савдоси қоидаларини бошқа давлатлар эмас, айнан АҚШ ёзади

Паралимпия. Ўзбекистон вакиллари Осиё-Тинч океани ўйинларида 3та медал олди>>

Тайоюан шаҳрида (Тайван) эшитиш қобилиятини йўқотган спортчилар ўртасида ўтказилаётган Осиё-Тинч океани ўйинларида ўзбекистонлик таэквондочилар учта бронза медалга сазовор бўлди

Суриялик исёнчилар мамлакатни Россия ва Эронга қарши бирлашишга чақирди>>

Суриялик исёнчилар мамлакатда Россия ва Эронга қарши альянс ташкил этишга чақирди

Исроил авиацияси Ғазо секторига жавоб зарбаларини берди>>

Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 5 октябрга ўтар кечаси фаластин томонидан юборилган ракета зарбаларига жавоб қайтарди

Россиянинг разведкачи кемаси Сурия қирғоқларига йўлланди>>

Россия ҳарбий денгиз кучлари Болтиқ флотига тегишли “Василий Татишчев” разведкачи кемаси Балтийскдан йўлга чиқиб, Ўрта Ер денгизининг шарқий қирғоғига, Сурия томонга йўл олди

Россия Туркиянинг ҳаво чегарасини бузганлигини тан олди>>

Россиянинг Туркиядаги элчихонаси ўз ҳарбий самолётлари ушбу мамлакат ҳаво чегаралари дахлсизлигини бузганлигини тан олди

Суриядаги Ҳмаймим авиабазасида Россиянинг Су-30СМ қирувчилари жойлаштирилди>>

Суриянинг Латақия шаҳри яқинидаги Ҳмаймим авиабазасида Россиянинг Су-30СМ қирувчилари жойлаштирилди

Россия ҲКК ИШИДнинг Идлибдаги ниқобланган базасига 6та зарба берди>>

Россия ҳарбий авиацияси Суриянинг Идлиб провинциясидаги ИШИД террорчиларининг ниқобланган базасига олтита зарба берди

Independent: Британия Сурияда терроризм ҳукмронлигига барҳам беради>>

Яқин кунларда Британия Сурия бўйлаб авиазарбалар беради. Британия Мудофаа вазири Майкл Фэллоннинг маълум қилишича, “бошқа мамлакатларга Британия кўчалари хавфсиз бўлиши ҳақида қайғуришни таклиф қилиш” мумкин эмас

АҚШ ва 11 мамлакат Тинч океани ҳудуди бўйича ҳамкорлик шартномасини тузишди>>

АҚШ ва 11 мамлакат савдо вазирлари Тинч океани ҳудуди бўйича ҳамкорлик шартномасини имзолашди

“Мучжигэ” тайфуни Хитойда вайронкор торнадо келтириб чиқарди>>

Хитойнинг Гуандун вилоятида “Мучжигэ” тайфуни келтириб чиқарган бир нечта кучли торнадо қайд қилинди

Шимолий ва Жанубий Каролинада кучли ёмғирлар туфайли 7 киши ҳалок бўлди>>

АҚШнинг Шимолий ва Жанубий Каролина штатлари ҳудудида давом этаётган жалалар туфайли 7 киши оламдан ўтган

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95144 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46374 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51590 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9289 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20099 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 418 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 514 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 424 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар