Италия, Буюк Британия ва Ирландия кемалари Ливия қирғоқлари яқинида 1,8 мингдан ортиқ муҳожирни чўкиб кетишдан сақлаб қолди. Бу ҳақда Италия соҳилбўйи хизматига асосланган ҳолда Agence France-Presse хабар берган.

Маълум қилинишича, 6та қутқарув амалиёти орқали жами 1830 киши қирғоққа олиб чиқилган.

Қайд этилишича, 7 октябрь кунидан бошлаб Ўрта Ер денгизи ҳудудида Европа Иттифоқига тегишли кемалар ҳаракатлана бошлайди. Бу кемалар ҳудуд орқали кема ва қайиқларда муҳожирларни ноқонуний равишда Европа ҳудудига олиб ўтадиган жиноятчиларга қарши курашади.