Саудия Арабистони тергов ва прокуратура бюроси Макка шаҳрида содир бўлган фожиа юзасидан олиб борилаётган текширувлар доирасида кран қулашига алоқадорликда гумон қилинаётган 9 нафар муҳандис ва операторни сўроқ қилди.Бу ҳақда ArabNews нашри хабар бермоқда.

Таъкидланишича, суриштирув жараёнида бюро техник хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча ҳужжатлар ва шартномаларни ўрганиб чиққан. Шу асосда воқеага алоқадорликда гумон қилинган барча ходимлар тергов қилинмоқда.

Тафтиш ишларини ўтказаётган комиссияга, терговчилардан ташқари, қурилиш ва техник хизмат кўрсатиш соҳаси мутахассислари ҳам жалб қилинган.