Америкалик машҳур актриса Мэрил Стрип “Суфражист” фильмига бағишланган фотосессияда олинган суратлари учун қаттиқ танқидга учради. Фильм 12 октябрь куни Бюук Британияда намойиш этилади.

Time Out журналида чоп этилган суратлардан бирида Стрип “Мен қул бўлгандан кўра исёнчи бўламан” деган ёзув туширилган футболка кийиб тушган. Бу ёзув учун ижтимоий тармоқларда актриса ирқчиликда айблана бошланди.
Гап шундаки, АҚШда бу сўзлар қора танлиларнинг қул қилиниши билан боғлиқ ўтмиш хотираларини эслатади.