Cassini станцияси Сатурннинг табиий йўлдошлари – Пандора ва Титанни суратга олди. Бу ҳақда NASA хабарномасида айтилмоқда.
Баъзан Сатурн XVII деб номланадиган Пандора табиий йўлдоши сайёранинг F ҳалқасига таъсир ўтказади.

Фотосуратда Титан станцияга Пандорадан яқинроқ кўринса ҳам, аслида Пандора Cassini’га уч баробар яқиндир. Йўлдошларнинг ўлчовидаги фарқлар туфайли шундай иллюзия ҳосил бўлмоқда, негаки Титаннинг диаметри 5150 км, Пандоранинг радиуси эса 81 км.
Сурат 4 июль куни туширилган. У пайтда станция Титандан 1.9 млн км, Пандорадан 698 км узоқда бўлган.