НАТО раҳбарлиги остида ўтган навбатдаги йиғилишда Россиянинг Суриядаги ҳаракатларини муҳокама этувчи баённома тузди, деб маълум қилади Reuters.

Аввалроқ НАТО бош котиби Йенс Столтенберг шу мавзуда навбатдан ташқари йиғилиш ўтказиб, Россиянинг ҳаракатларини қаттиқ қоралаган эди.
Баённомада альянснинг Россиянинг Суриядаги Хаме, Хомс ва Идлиб шаҳарларига авиазарбалар беришидан ташвишда эканлиги ёзиб ўтилган.
Бундан ташқари, альянс Россиядан Туркия ҳаво ҳудуди қоидаларини бузганлиги сабаби ҳақида изоҳ талаб қилмоқда.