НАТО Patriot зенит-ракета комплексини 2016 йилда Туркияда қолдириш имкониятларини муҳокама қилади, бироқ қарор ҳозирча аниқ эмас, дея маълум қилди альянс бош котиби Йенс Столтенберг.

“Patriot шартномаси муддати ҳар йили узайтирилади. Амалдаги муддат жорий йил сўнгига қадар давом этади. Биз Туркия ва бошқа иттифоқчиларимиз билан келгуси йил учун музокаралар олиб бораяпмиз, бироқ ҳозирда ҳеч қандай қарор қабул қилингани йўқ”, - деди Столтенберг журналистларга.

Унинг таъкидлашича, Patriot тизими Туркияга Суриядан эҳтимолий ракета зарбалари берилганида, мудофаани кучайтириш мақсадида жойлаштирилган.
НАТОга аъзо давлатларнинг олтита Patriot батареяси 2013 йилнинг февраль ойида Туркиянинг Сурия билан чегарадош ҳудудига жойлаштирилган эди. Уларнинг вазифаси Сурия томонидан уюштирилувчи ҳаво ҳужумларини бартараф этишдан иборат.