Охирги икки йил давомида қарама-қаршилик ҳолатида бўлиб келган икки давлат президентлари Барак Обама ва Владимир Путин Сурия масаласида тил топишишди, деб ёзади The New Yorker нашри.

Обама айни пайтда жаҳон тартиби Сурияда синовдан ўтаётганлигини таъкидлади. Обама ихтилоф тарафлари бўлган Асад ва ИШИД бирдай инсониятга қарши жиноятларда айблади. Унинг позицияси аниқ: ИШИДни йўқ қилиш ва Асадни ҳокимиятдан кетказиш.

Аммо Путин бошқача фикрда. БМТдаги чиқишида у АҚШнинг бошқа давлатларда инқилоблар уюштиришидан нолиди. У буни СССРнинг тактикаси билан қиёслади.

Айни кунларда, таъкидланишича, Путин Россияни Яқин Шарқдаги энг кучли ўйинчилардан бирига айлантириш борасида ҳаракат қилмоқда, Обама ҳам унга тўсқинлик қилмаяпти.
Айтилишича, агар Россия ва Эрон Асаднинг кетишини таъминласа, Обама бу давлатлар билан ҳамкорлик қилишга тайёр бўлади.