ОАВ: Пентагон Сурия масаласида Россия билан уч йўналишда ҳамкорлик қилиши мумкин

Жаҳон 06 Октябрь 2015 5604

Пентагон Россия билан Сурия масаласидаги ҳамкорликнинг уч вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Politico нашри хабар бермоқда.
Айтилишича, биринчи вариант давлатни секторларга бўлиш ва уларнинг ҳудудида мустақил ҳаракат олиб боришдир.

Иккинчи вариант ихтилоф салоҳиятини туширишдир. Унга кўра томонлар мунтазам равишда ўз хатти-ҳаракатларини муҳокама қилиб боришади ҳамда операция ҳудудларини мувофиқлаштириб боришади.

Учинчи вариант эса Россия билан тўлиқ ҳамкорликдир. Аммо бунинг учун Москванинг АҚШ бошчилигидаги халқаро коалицияга кириши талаб этилади.

Кўпроқ янгиликлар