"Реал" жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду даниялик 19 ёшли модел билан учраша бошлаган. Унинг навбатдаги машъуқасининг исми шарифи Майя Дарвин экани айтилган.

Correio Da Mahna нашрида ёзилишича, 30 сентябрь куни Майя ўз инстаграмига "Мальмё" ва "Реал" баҳси ўтаётган ўйингоҳда олинган суратни жойлаштирган. Ўша ўйинда Роналду шведлар дарвозасига 2та тўп киритганди.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду 2015 йил бошида россиялик модель Ирина Шейк билан ажрашган эди. Бунга Ирина Шейк она бўлиш учун ўз карьерасидан воз кечишни истамагани сабаб бўлган.

Шундан сўнг, футболчи испаниялик тележурналист Лусия Вильяон билан учрашишни бошлагани ҳақида хабарлар тарқалганди.