Суриялик жангарилар самолёт уриб туширишгани ҳақида маълум қилишган. Albawaba нашри хабарига кўра бу самолёт Россия ёки Сурияга тегишли бўлиши мумкин.

Қайд этилишича, Дамашқ шаҳри яқинида қирувчи самолёт уриб туширилган.

Нашрда қайд этилишича, бу воқеа акс этган видеода самолёт учувчиси парашют орқали қутилиб қолишга муваффақ бўлган.

Бу хабар расман тасдиқланмаган.

Бундан олдинроқ, Сурия ИИВ раҳбари Волид Муаллим жангариларга қарши Сурия ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик ғалабага олиб келишига ишонч билдирганди.