Яман бош вазири Холид Бахахнинг мамлакат жанубидаги Адан шаҳрида жойлашган қароргоҳи ўққа тутилиши натижасида 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар қилди.

Телеканал маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар ичида БАА армияси аскарлари ҳам бор. Sky Nrws Arabia телеканали хабарида эса бош вазирнинг ўзига ҳеч қандай зиён етмагани айтилди. Аввалроқ ҳукумат раҳбари вақтинчалик жойлашган “Ал-Қаср” меҳмонхонаси эрта тонгдан гранатомёт орқали ўққа тутилгани хабар қилинган эди.

Бошқа араб телаканали Al Arabiya бинода ёнғин келиб чиққанини маълум қилди. Туманда бир неча маротаба портлаш ва ўқ овозлари эшитилган.
Айни пайтда меҳмонхонага элтувчи барча кўчалар ёпилган.
Мазкур ҳужумлар айнан ким томонидан содир этилгани тўғрисида маълумотлар йўқ.