Олимлар кактуслар келажагидан хавотирланмоқда

Жаҳон 06 Октябрь 2015 2796

Бугунги кунда кактус турларининг қарийб учдан бир қисми йўқолиб кетиш арафасида. Тиканакли ўсимликлар сайёрадаги энг нозик ўсимликлар рўйхатидан ўрин эгаллади, дея хабар бермоқда Reuters агентлиги 6 октябрь куни.
“Биз кактус турларининг катта қисми турли хил таҳдидлар туфайли буткул йўқолиб кетиш арафасида эканини аниқлаб, ҳайратга тушдик”, - дейди тадқиқот гуруҳи раҳбари Барбара Готч.

Олимлар фанга маълум бўлган 1478та кактус турининг 31 фоизи йўқолиш чегарасида, деган хулосага келишди. Мазкур ўсимликларнинг сайёрамиз сатҳидан ғойиб бўлиш суъатлари сутэмизувчилар ва қушларга қараганда тезроқ кечмоқда.
Тиканаклар учун энг хавфли омил сифатида инсонлар фаолияти тилга олинди. Масалан, йўқолиб кетиш арафасида турган ноёб ўсимликлар савдоси билан ноқонуний шуғулланиш, кактуслар ўсадиган ҳудудларда жониворларнинг боқилиши уларга катта таҳдид туғдирмоқда.

Бир сантиметрдан 19 метргача бўлган кактуслар коллекционерлар ўртасида қадрланади: ўсимликлар турли ранг ва кутилмас қиёфадаги гуллари билан кишиларни ҳайратга солади. Йўқолиб кетиш хавфи остида турган кактуслар асосан Шимолий ва Жанубий Америкадаги Чили, Уругвай, Мексика ва Қўшма Штатлар ҳудудларида ўсади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30724 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16873 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66348 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57557 Жамият
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 2233 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 3095 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 2725 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Тожикистон-Хитой товар айланмаси 3 йилдан сўнг 3 млрд долларга етади
10:18 714 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар