Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати учун саралаш баҳслари давом этмоқда. Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси саралашдаги учинчи учрашувда Бангладешга қарши майдонга тушдилар ва 4:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришдилар.

Айтиш жоизки, дастлабки бўлимда мухлислар фақат битта гол кўришган бўлишса, иккинчи таймда, ўзбекистонлик ёшлар учта гол уришга муваффақ бўлишди.

Шу тариқа, Ўзбекистон учта ўйинда 100 фоизлик натижа қайд этиб, қийинчиликсиз Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.

ОЧ саралаши.
Ўзбекистон U-19 – Бангладеш U-19 4:0 (1:0, 3:0)

Манба: www.uff.uz