Ўзбекистонда кабель корхоналари модернизациясига 14.3 млн доллар пул ажратилади

Ўзбекистон 06 Октябрь 2015 1775

2020 йилга қадар Ўзбекистоннинг кабель корхоналарини модернизация қилишга 14.3 млн доллар ажратилади. Ушбу жараёнда Хитойнинг Gulf Cable Trading Company ташкилоти фаол иштирок этади.

Ушбу хорижий компания томонидан Навоий эркин иқтисодий зонасида ташкил этилган Navoi Cable Connector корхонасини модернизация қилишга 2 млн доллар қаратилади. Бундан ташқари, у 2019 йилга қадар “Ўзкабель” АЖга ишлаб чиқаришни замонавийлаштиришга ёрдам беради.

2014 йилда, “Ўзэлтехсаноат” АК маълумотларига қараганда, мамлакатда мавжуд 7 кабель корхоналарининг электротехник соҳадаги улуши 53.7 фоизни ташкил қилди.

Кўпроқ янгиликлар