Ўзбекистонда мелиоратив объектларни реконструкция қилиш бўйича ишлар 149 лойиҳа бўйича амалга оширилмоқда

Ўзбекистон 06 Октябрь 2015 1527

Ўзбекистон молия вазирлиги суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш давлат дастури ижросининг 2015 йил 1 сентябрга кўра ҳолати ҳақида ҳисобот эълон қилди.

Унда кўрсатилишича, қурилиш ва реконструкция ишлари 149 лойиҳа бўйича амалга оширилмоқда.

Шулардан 106таси бошланғич ва 43таси ўтувчи объектларда ўтказилмоқда.
2015 йил охирига қадар мелиоратив объектларни қуриш ва тиклаш борасида 146.4 млрд сўмлик пудрат ишларини амалга ошириш кўзда тутилмоқда.

Мелиоратив объектларни қуриш ва тиклаш ишларининг 89.7 млрд сўмлик қисми молиялаштирилган. Бу ишларга 475 механизм ва 1 180 ишчи жалб қилинган.

Кўпроқ янгиликлар