Ўзини “Қизилқумцемент” ходимаси деб таништириб юрган фирибгар аёл қўлга олинди

Ўзбекистон 06 Октябрь 2015 3509

Навоий вилоятининг Конимех туманида одамларни алдаб пул ундириб келган фирибгар аёл қўлга олинди. Бу ҳақда “Постда” нашри хабар бермоқда.
Айтилишича, Таслима исмли аёл бир неча йилдан буён ўзини турли давлат корхоналари амалдори сифатида таништириб, ушбу корхоналарга иши тушган одамларга ёрдам бериш баҳонасида улардан пул ундириб келган.

Бир сафар у “Қизилқумцемент” корхонасига куёвини ишга жойлаштириш масаласида келган эркак билан танишиб қолиб, шу корхонада ишлашини айтган ҳамда ишни “битириб бериш” учун содда эркакдан маълум миқдорда тўлов талаб қилган.
Уч кундан сўнг эркак Таслимага сўралган пулларни олиб келиб берган. Шу билан аёл ғойиб бўлган.

Алданганини тушунган эркак милицияга мурожаат қилган. Ўтказилган текширувлар асносида қаллоб фош қилинган. Тергов давомида у кўпдан буён бундай фаолият билан шуғулланиб келгани аниқланган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 58170 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33614 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 41264 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5114 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16896 Ўзбекистон
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 0 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 5191 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Кўпроқ янгиликлар