Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2015 йил 6 октябрь куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган иссиқлик энергетика станцияси (ИЭС) учун алоҳида янги тариф нархларини тасдиқлади. Бу ҳақда "Газета.уз" хабар берган.

Янги тарифга кўра иссиқ сув ва буғнинг нархи барча турдаги истеъмолчилар, жумладан улгуржи равишда истеъмол қиладиган олибсотарлар ва иссиқхона хўжалиги асосида фаолият кўрсатувчи тадбиркорлар учун ҳам бир хил нарх 1 Гкал миқдори 42777 сўм (амалдаги тариф — 41089 сўм эди). «Иссиқлик манбаи» корхонаси учун ҳам мазкур нарх жорий қилинган. Илгари корхона учун 1 Гкал — 39443 сўмни ташкил қилиб келганди.

Мазкур тарифлар барча қўшимча қиймат солиқларини ўз ичига олади. Янги тариф жорий йилнинг 21 октябрь кунидан кучга киради.