Қозоғистон 2014 йилда АҚШ атом электр станциялари учун уран етказиб берувчи энг йирик давлат бўлди. Қозоғистон қолган уран етказиб берувчиларни, жумладан Россияни ортда қолдирди. Бу ҳақда АҚШ энергетика вазирлиги томонидан тайёрланган баёнотда айтилмоқда.

Матбуот-баёнотига кўра, ўтган йили АҚШнинг 100 та энергетик атом реактори Қозоғистондан 12 млн фунт (5443 тоннага яқин) уран сотиб олган. Бу АҚШ сотиб оладиган барча 53,3 млн фунт ураннинг (24176 тонна) 23 фоизини ва 2013 йилдагига нисбатан 2 баробар кўпроқни ташкил қилган. 2013 йилда Қозоғистондан АҚШга 2948 тонна уран етказиб берилган.

"Ўтган йилларда АҚШга Австралия, Канада ва Россия етакчи уран етказиб берувчилар бўлган эди", дейилмоқда хабарда. Хабардаги маълумотларга кўра, АҚШ атом электр станциялари сотиб оладиган АҚШнинг ўзида олинган ураннинг миқдори 2014 йилда 2013 йилга нисбатан 65 фоизга камайиб кетган. Бундай кескин камайишнинг сабаби баёнотда келтирилмаган.