Қозоғистонда адоватни тарғиб қилувчи вебсайтларга қарши кураш давом эттирилмоқда; яқиндагина Остона суди томонидан 25та вебсайтга тўсиқ қўйилди.

7 сентябрь куни Есил туман суди федерал ҳукуматнинг экстремистик видеороликлар жойлаштирилган 25 вебсайтга тўсиқ қўйиш ҳақидаги сўровини тасдиқлаган эди.

Юзлаб фуқаролари террорчилар ташвиқоти таъсирида ИШИД таркибида кураш олиб бориш учун Сурияга йўл олгани сабабли Қозоғистон иғвогарлик мавжуд бўлган материалларни синчковлик билан кузатмоқда ва судлардан фойдаланган ҳолда мамлакат кибер-кенгликларида уларнинг блокланиши бўйича қатъий чоралар кўрмоқда.

“Доимий равишда терроризм ва эсктремизм хавфи билан тўқнаш келаётган Қозоғистонда бугунги кунда 700 вебсайтга тўсиқ ўрнатган”, - дея маълумот берган эди мамлакат бош прокурори Асхат Даулбаев 27 август куни турли мамлакатлар бош прокурорлари йиғилишида.