Россиянинг ҳарбий самолётлари Суриянинг Ҳалаб вилояти яқинида ИШИД жангарилари штаби ва бошқарув пунктини ҳамда Ҳомс вилоятида жангариларнинг техникаси тўпланган иккита туманга зарбалар берди, натижада 20га яқин танк йўқ қилинди, деб хабар берди 5 откябрда Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков.

"Су-34 самолётлари томонидан Ҳалаб вилоятидаги Дайр-Хафир ва Ал-Боб шаҳарлари яқинидаги ИШИД жангариларининг штаби ва бошқарув пункти йўқ қилинди. Аниқ зарбалар натижасида террорчиларнинг дала қўмондонлари беркиниб олган иншоотлар йўқ қилинди", деб таъкидлаган Конашенков.

Шунингдек, мамлакат шарқидаги Ҳомс вилоятидаги Тадмор шаҳри яқинида икки жуфт Су-25М штурмчи самолёти ҳамда Су-24 бомбардимончи самолёти жангариларнинг техникалари тўпланган иккита туманга зарбалар берган.

"Ҳаммаси бўлиб аввал жангарилар томонидан Сурия армиясидан тортиб олинган 20тага яқин Т-55 танки йўқ қилинди. Танкларнинг жангавор тўпламининг портлаши ва ёқилғининг ёниши оқибатида кўп сонли ёнғин ўчоқлари вужудга келди", деб қўшимча қилади Конашенков.