Россия ва АҚШ ҳарбийлари Сурияда олиб борилаётган ИШИДга қарши операциялар чоғидаги хатти-ҳаракатларни мувофиқлаштириб бориш юзасидан ҳужжат тайёрламоқдалар. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири ўринбосари Анатолий Антонов баёнот берди.

“Афсуски, америкаликлар бизнинг ҳамкорлигимизни фақат учувчилар ўртасида алоқаларнинг техник жиҳатлари билан чекламоқда. Америкаликлар бизга ҳужжат етказишди, ўша бўйича ишламоқдамиз. Бош штабда бу ҳужжат умуман олганда маъқулланди, биз унинг мундарижаси устида ишламоқдамиз”, - унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.