Охирги икки йил ичида Россияга ташриф буюрган муҳожирларнинг энг катта қисми ўзбекистонликлардир. Бу ҳақда Москва инсон ҳуқуқлари бюроси ҳисоботида айтилди.

Таъкидланишича, ҳисобот даврида Ўзбекистондан Россияга 2.3 млн, Тожикистондан эса 1 млн киши ташриф буюрган. Муҳожирларнинг кўплиги айрим қийинчиликларни туғдираётгани, хусусан, уларни иш билан таъминлаш, даромадларини легаллаштириш, маҳаллий аҳоли билан келишиб яшашини таъминлаш борасида кўп иш олиб бориш талаб қилинади.