Интернетда Samsung иккита камерали аппарат устида ишлаётгани ҳақида миш миш тарқалди. Бу янгиликни навбатдаги Galaxy S7 флагман смартфонида кўриш мумкинлиги ҳақида маълумот беришганди.

Ҳозир эса аниқ манбаларга асосланган боқа бир янгилик чиқди. ETNews корейс манбасининг маълум қилишича, компания иккитали камерани Galaxy S7 чиқиб бўлгач, лойиҳалаштириши маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Samsung Galaxy S7 2016 йилнинг январь ойида омма эътиборига ҳавола этиши мумкин.

дўкон расталарида эса бир ой ўтиб — февраль ойида учратиш мумкин бўлади. Иккита камерали модуль устида ишлашни эса, компания шошмасдан олиб бормоқда. Балки у йил охирида эълон қилиниши мумкин.
Шу ўринда: ҳозирда иккитали камерадан турли ишлаб чиқарувчилар, масалан, HTC, Huawei ва Lenovo фойдаланмоқда. Бир неча кун аввал LG V10 ҳам ўзининг ана шундай смартфонини омма эътиборига ҳавола этган эди.