Корея Республикаси пойтахти Сеул шаҳрида “Корея Республикаси – Марказий Осиё” ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди. Ушбу форум доирасида “Coex” кўргазмалар павильонида “Савдо-сайёҳлик роуд шоуси” халқаро кўргазмаси ўтказилди. Унда Жанубий Корея, Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ишбилармон доираларининг икки юздан ортиқ вакили иштирок этди.

Халқаро кўргазмадаги Ўзбекистон стендида мамлакатимиз саноатининг озиқ-овқат, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, электр техникаси, қурилиш материаллари ва халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, ҳунармандлик, кўнчилик каби тармоқларида фаолият кўрсатаётган элликдан зиёд корхоналар маҳсулотлари намойиш этилди.

Анжуман доирасида логистика, маркетинг, қадоқлаш ва туризм йўналишларида ишбилармонлар учун семинарлар ўтказилди, дейилади УзА хабарида.