Буюк Британиянинг Ҳукумат алоқа маркази (ҲАМ) назорат ўтказиш мақсадида смартфонларни ўз эгаларига билдирмай бузиб кира олади. Бу ҳақда оммавий ахборот воситалари журналистларига берган интервьюси пайтида АҚШнинг собиқ махсус хизмат ходими Эдвард Сноуден айтиб ўтган.

Унинг сўзларига кўра ҲАМ шифрланган матндан иборат хабарнома жўнатиб, телефонни мустақил ишлатиш имконига эга бўлади. Ҳатто сўзлашувларни эшитиши ва видеоларни кузатиши мумкин. Сноуден шуни алоҳида таъкидладики, ҲАМ ва АҚШнинг миллий хавфсизлик агентлиги (МХА) бу ишга катта пул сарфлаган. Шунинг учун улар “смартфонларни бемалол бузиб кириб, уларнинг қувватидан фойдаланиши, сўзлашувларни эшитиши, атрофингизда нималар бўлаётганини билишлари, ҳатто телефон аппарати ўчиқ бўлада уни масофадан туриб ёқиб, ўз кузатувларини давом эттиришлари мумкин”.

ҲАМ телефон аппаратига кириш имконига эга бўлгач, у “сиз кимга қўнғироқ қиляпсиз, қандай хабарнома ёзяпсиз, қандай сайтларга киряпсиз, қаерда ўтирибсиз, қайси Wi-Fi нуқталарида уланяпсиз — ҳаммасинидан бохабар бўлиб туришади. Улар кўп нарсага қодир. Ҳатто сизни суратга олишга ҳам”, - деди у.

Сноуден ҲАМни МХАнинг издоши деб атади. "Улар (МХА) керакли технологиялар билан таъминлайди ва вазифа қўяди. ҲАМ эса уни бажаради”, - деб таъкидлаган Сноуден.