53-Нью-Йорк фестивалида Стивен Спилбергнинг “Айғоқчи кўприги” номли янги фильми тақдимоти бўлиб ўтди. ТАСС мухбирининг маълум қилишича, фильм қизғин олқишлар билан қарши олинган.

Фильм сюжети реал воқеаларга қурилган. Бош қаҳрамон, бруклинлик адвокат Жеймс Донован (Том Хэнкс) ҳукумат томонидан СССР билан учувчи Фрэнсис Пауэрсни озод қилиш борасида келишувга эришишга отлантирилади. Музокаралар давомида Донован уни совет айғоқчиси Рудольф Абелга (Марк Рэйлс) алмаштирилиши ҳақида келишувга эришиши лозим эди.

Воқеалар 1957 йилда содир бўлади. Ўша йили ФҚБ томонидан қўлга олинган Абель ёш адвокат Донован томонидан ҳимоя қилинган эди.
Тутқун алмашиш кўприк устида амалга оширилган.