Англиянинг "Сток Сити" клубининг сенегаллик ҳужумчиси Маме Бирам Диуфнинг онаси – Гнилане Диуф Маккада ҳаж пайтида юз берган тиқилинчда ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Standard нашри.

Нашрнинг маълумотларига кўра, Сенегал терма жамоаси футболчисининг синглиси бу вақтда онаси билан бирга бўлган, у енгил жароҳатлар олган.

Маълумот учун, фожиа 24 сентябрда Ийд ал-Адҳ байрамининг биринчи куни Макка яқинидаги Мино водийсида юз берган. Расмий маълумотларга кўра, тиқилинчда ҳалок бўлганлар сони 769 кишини ташкил қилди.