Тожикистон Ислом партияси раҳбарияти ҳамда бир қатор унинг фаоллари давлат жиноятлари, жумладан, қуролли босқинчилик, ҳокимиятни ағдариш, Тожикистон Республикаси конституцион тузумини ўзгартишга чақириши, терроризм, жиноий уюшма ташкил этишда айбланмоқда. Бу ҳақда Тожикистон бош прокуратураси тарқатган баёнотда сўз боради.

29 сентябрь куни Тожикистон Олий суди мазкур партияни экстремистик ва террористик ташкилот сифатида қайд этган эди. Шу билан бирга, ҳужжатда кўрсатилишича, Ислом партияси аъзолари кўнгилли равишда партия сафидан чиқса, уларга нисбатан жиноий иш очилмайди.