Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида масъулияти чекланган жамият ташкил этган тадбиркор Абдулла Иноятов кредит маблағларини ўзлаштиришда айбланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, у иссиқхона ташкил этиш учун “Микрокредитбанк”дан 48 млн сўм пул олган. 40 млн сўмга қувур, 8 млн сўмга лимон кўчати сотиб олиб, бу нарсаларни бозорда нақд пулга сотиб юборган. Кредитни эса вақтида тўлаб бормаган.

Бунинг натижасида тадбиркор жиноий жавобгарликка тортилди. Аммо у тезда амнистия бўйича озодликка чиқарилди.