Тошкентдаги люкс меҳмонхона қурилиши пенсия жамғармаси ҳисобига давом эттирилади

Ўзбекистон 06 Октябрь 2015 5303

Ўзбекистон ҳукумати пойтахтдаги беш юлдузли Hyatt Regency меҳмонхонаси қурилишини Жамғариб борилувчи пенсия тизими маблағлари ҳисобига ниҳоясига етказиш тўғрисида қарор қабул қилди, дея хабар бермоқда Sputnik агентлиги мухбири.

Тошкентдаги иккинчи олий тоифали меҳмонхона қурилиши ишлари пойтахт маъмурияти ва Hyatt International компанияси томонидан унинг бунёд этилиши тўғрисида шартнома имзоланган 2012 йилдаёқ бошланган эди. Дастлаб 2013 йил ўрталарида объектни ишга тушириш режалаштирилди, сўнгра ушбу муддат 2015 йилга қолдирилди.

Янги режага биноан, меҳмонхона 2016 йилнинг июль ойида иш бошлаши керак. Қурилиш ишлари ниҳоясига етказилиши учун “Халқ банки” Жамғариб борилувчи пенсия тизими маблағлари ҳисобидан беш йил муддатга йиллик ставкаси 10 фоиз бўлган 100 млрд сўм (37,9 миллион доллар) ажратди.
Шу билан бир қаторда, Молия ва Иқтисодиёт вазирликлари келгуси 2016 йилда лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча равишда 77,4 миллиард сўм (29,3 миллион доллар) ажратиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Айни пайтда томондар замонавий меҳмонхона жиҳозлари ва инвентарларини етказиб берувчи, шунингдек, ички муҳандислик ва пардозлаш ишларини амалга оширувчи субпудратчини танлаб бўлишди. Мазкур вазифаларни Туркиянинг Apeas Muhendislik Insaat Taahhut ve Dis Ticaret компанияси бажарадиган бўлди.

Қурилиш ишлари олиб борилаётган давр мобайнида томонлар меҳмонхона фондини кенгайтириш масаласини кўриб чиқишди. Бошланғич даврда 294та хонани барпо этиш мўлжалланган бўлса, бугунга келиб улар сони 305тани ташкил этади.

Лойиҳанинг умумий қиймати ҳам ошиб, дастлабки 113 миллион доллардан 205 миллион долларга қадар етди.
Hyatt International компанияси объект қурилиши ва жиҳозланиши даврида техник консультация хизматини кўрсатса, ишга туширилганидан сўнг уни бошқаришни ўз зиммасига олади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34847 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73393 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 138099 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 770 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2987 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1740 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 2192 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Ла-лига. «Атлетико» бир киши кам бўлиб, мағлубиятдан қутулиб қолди
01:56 1399 Спорт
Кўпроқ янгиликлар